Янгиликлар
Огоҳлик – давр талаби
Жиззах вилояти адлия бошқармасида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида семинар тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, вилоят ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси маъсул вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ҳозирда дунё шунчалик даражада тез ўзгариб, мураккаблашиб, фан ва технологиялар ривожланиб бораётганлиги, булар ўз навбатида огоҳликни, ҳушёрликни талаб этишини, огоҳликни бир зум ҳам йўқотмаслигимизни, бу оғир муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини, бунга яқин ва узоқ мамлакатларда содир бўлган ва бўлаётган ғалаён, турли инқилоблар ва давлат тўнтаришлари, мамлакатимиз раҳбари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ бу каби масалаларга жиддий эътибор қаратганлигини, халқимизни қайта-қайта ҳушёр ва огоҳ бўлишга, тинчликни асрашга даъват этгани сабабларини чуқурроқ англашимиз лозимлигини, бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга эканлиги таъкидланди.
Кейинги йилларда дунёда содир бўлаётган воқеалардан хулоса чиқариб асосий таҳдид глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг онгини заҳарлашга, уларни миллий қадриятларимиздан узоқлаштиришга, турли бузғунчилик ва экстремистик ғояларни сингдиришга, ёшларни, фуқароларни турли йўллар билан тўғри йўлдан адаштиришга қаратилган таҳдидлар кўплигини, миллатчилик, диний-этник муросасизлик, терроризм, геосиёсий, иқтисодий ва бошқа манфаатлар, диний экстремизм каби турли иллатлардан сақланишимиз лозимлигини, бундай ақидапарастларнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезишимиз, англашимиз, доимо огоҳ бўлишимиз барчамизнинг бурчимиз эканлигини қайд этилди.
Ана шундай вазиятларни ҳисобга олган ҳолда, яна ва яна бир бор халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб бир замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси эканлигини аниқ мисол ва рақамлар билан иштирокчилар эътиборига етказилди.