Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

04

Қонунчилик тарғиботи


DSC02083.JPGЖиззах вилояти адлия бошқармасида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Тижорат сири тўғрисида”ги ва бошқа Қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, прокуратура, суд, ички ишлар, солиқ, божхона бошқармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ижтимоий иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амал қилиб турган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 4 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу қонуннинг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тайёрланганлиги ҳақида фикр билдирилди.

DSC02083.JPGҚонун ҳужжатларига киритилган тузатишлар сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришга, Марказий сайлов комиссиясининг ваколатларини кенгайтиришга, мустақиллигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ушбу қонун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун янада қулайроқ шароитлар яратиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим омили бўлиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган тузатишлар катта аҳамиятга эга.

Шунингдек, “Тижорат сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрдаги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги “Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги “Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини руёбга чиқариш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорини ижро этиш доирасида ишлаб чиқилганлиги, ушбу қонун тижорат сирини ҳимоя қилинишини ва ундан фойдаланишни, ахборотни тижорат сири тоифасига киритишни, уни тизимга солишни таъминлашга, бозор рақобати шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди.