Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

08

Ҳарбий хизмат – шарафли бурч


Жиззах вилояти Мудофаа ишлари бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига фуқароларни навбатдаги чақирув ҳамда муддатли харбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни хизматдан бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан муддатли ҳарбий хизматга ёшларни кузатиш маросими бўлиб ўтди.HARBIY~1.JPG

Вилоят Мудофаа ишлари бошқармасининг чақирилувчиларни кузатиш майдони бу йил ҳар қачонгидан ҳам байрамона тус олди. Чунки мустақиллик йилларида туғилиб, ўсган ва таълим-тарбия олган, ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал салоҳиятли ёшлар орасидан сараланган ҳарбий хизматга отланаётган йигитлар ҳарбий формаларда сафландилар. Уларни кузатиш учун йиғилган ота-оналар ва яқинларининг юзларида қувонч акс этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Маросимда сўзга чиққанлар шаҳар ва туман мудофаа ишлари бўлимларида ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳар томонлама синовдан ўтганликлари, тест синовларидан мувофақиятли ўтган, ҳарбий хизматга лаёқатли деб топилган йигитлар саралаб олингани, бўлажак аскарларни самимий табриклаб, уларга йигитлик бурчини ўташда муваффақиятлар тилади. HARBIY~3.JPG

Сўзга чиққан ота-оналар бўлажак аскарларга Ватанга хизмат қилиш – нафақат бурч, балки шараф эканлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида бўлажак аскарларга Республика Мудофаа вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Чақирилувчилар шу куни ҳарбий хизматни ўташ учун Ватанимизнинг сарҳадларига жўнаб кетдилар.