Янгиликлар
20
Галдаги вазифалар муҳокамаси
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан сенаторлар ва депутатлар учун “Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳудудий муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли ҳамда йил якунлари ва 2013 йилнинг устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузалари видеотасвир орқали намойиш этилди.
Семинар-тренингда “Сенаторлар ва халқ депутатлари Кенгашлари доимий комиссиялари томонидан ҳудудий муаммоларни аниқлаш, муҳокама қилиш ва ҳал этишнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий вакиллик органлари фаолятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар фаолиятини янада жонлантириш масалалари”, “Ҳудудлар учун долзарб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган масалалар, яъни ҳудудий муаммоларни доимий комиссия мажлиси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилишда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларнинг иштироки” мавзуларида маърузалар тингланди.
Маърузалар юзасидан бўлган музокараларда ҳудудий муаммоларни ҳал этишда сенаторлар, депутатлар зиммасига катта вазифалар қўйилганлиги, унинг ижросини таъминлашда парламент аъзолари, маҳаллий кенгашлари депуталари куч ва имкониятларини тўла ишга солишлари зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Семинар-тренинг ниҳоясида депутатлар ва доимий комиссиялар фаолиятини баҳолаш юзасидан ўтказилган “Энг фаол депутат”, “Фаол доимий комиссия раиси” номинациялари бўйича кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.