Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

05

Шартнома интизоми – муваффақият гарови


Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, хусусан, ерларнинг чинакам эгалари – омилкор, уста деҳқонларга узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши фермер хўжаликларини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, фермерлар кенгаши, хизмат кўрсатувчи идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Шартнома тузишда фермерларнинг ҳуқуқлари” мавзусида семинар ташкил этилди.Фото-0107.jpg

Таъкидлаш керакки, юртимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий қисми фермер хўжаликлари томонидан етиштирилмоқда. Шунингдек, қишлоқ жойларида саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишларга ҳам фермерлар салмоқли ҳисса қўшаяптилар.

Фермер хўжаликлари фаолиятига оид мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани, уларга кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилаётгани эркин ҳамда самарали фаолиятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

Семинарда таъкидланганидек, юртимизда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, фермерлик ҳаракатининг такомиллашуви натижасида одамларнинг ерга муносабати ўзгарди, уларда эгалик ҳисси пайдо бўлди. Бу нафақат етиштирилаётган маҳсулот сифати ва ҳажмини ошириш, балки одамларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги ҳамда турмуш фаровонлигини юксалтириш имконини бераётир. Айни пайтда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билган фермерлар қишлоқда ислоҳотларни амалга оширувчи етакчи кучга айланди.

Аммо, айрим мутасадди идораларнинг мансабдор шахслари томонидан шартнома шартларини лозим даражада бажармаслик натижасида фермерлар манфаатларига зарар етказиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бундай вазиятларда тегишли давлат идоралари қатори адлия органлари ҳам фермерларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Бу ишларнинг барчаси фермер хўжаликларини қўллаб-


Моҳиятан шартнома икки ёки бир неча шахслар ўртасида тузилиб, фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишув ҳисобланади.қувватлаш, ер эгаларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, адлия бошқармасининг эркин бозор муносабатлари шароитида шартномаларнинг бажарилишида фермерлар манфаатида судлар орқали қўллаётган ҳуқуқий таъсир чоралар фермерлик ҳаракатини амалдаги қонунчилик асосида янада ривожлантириш имконини бермоқда.

Тадбирда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, уни тузишда эътибор қаратиш мумкин бўлган ҳуқуқий ҳолатлар, шартнома иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Фото-0101.jpg

Фермерларнинг жорий йилги қишлоқ хўжалиги мавсуми олдидан ишларини ташкил этишда шартномаларни тузиш билан боғлиқ масалаларда хизмат кўрсатувчи идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақида йиғилиш иштирокчиларига атрофлича маълумот берилди.

Таъкидлаш ўринлики, шартнома тузиш эркинлиги муҳим ҳуқуқий қоида сифатида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармон ва қарорларида ўз ифодасини топган.

Шартнома тузиш эркинлиги тамойили хўжалик юритувчи субъектларга ташаббускорлик, кенг имкониятлар ва имтиёзлар бериш билан бирга, талаб ва таклиф ҳамда рақобатни ривожлантиришга, мамлакат иқтисодий юксалашида алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан ушбу тамойилга қатъий амал қилиш ва шартномалар тузишда унда белгиланган талабларни сўзссиз бажариш муваффақиятлар омилини кенгайтириши яна бир бор қайд этилди.

Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчиларининг бу борадаги саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.