Янгиликлар
Бунёдкорлик ютуқлари кенгаймоқда
Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимига кирувчи Ғаллаорол тумани 1-сон давлат нотариал идорасининг кўркам, замонавий янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, тумандаги турли давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, вилоят адлия бошқармаси ва бошқарма тизимига кирувчи барча туман давлат нотариал идоралари ходимлари, туман фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокими кириш сўзи билан очиб берди, шундан кейин, меҳмонларнинг табрик сўзлари, туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариусининг меҳмонлар ва тадбир иштирокчиларига дил сўзлари тингланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар дунё миқёсида давом этаётган иқтисодий, молиявий инқироз шароитида диёримизда улкан қурилиш, бунёдкорлик ишларининг амалга оширилаётгани танланган тараққиёт йўлимиз тўғри эканлигии, қилинаётган эзгу ишларнинг тасдиғини давлатимиз раҳбариятининг ДНИ идоралари, уларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга бўлган юксак эътибори тимсолида мазкур ДНИ биносининг қисқа муддатда кўркам ва замонавий қилиб қуриб битказилганлигини эътироф этишди.
Бинода барча шароитлар яратилганлиги ва техник жихозлар билан таъминланганлиги, булар аввало инсон манфаатларига хизмат қилишга қаратилганлиги, адлия вазирлиги томонидан сўнги йилларда тизимни ривожлантириш, тизим идоралари моддий-техник таъминотини яхшилаш, янги бинолар қуришга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги, бинони қуриш учун 300.0 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланганлиги, туман ДНИ биноси “Соғлом бола йили”да ва янги 2015 йил олдидан фойдаланишга топширилганлиги туман аҳолиси учун байрамга муносиб совға бўлганлиги таъкидланди.
Тадбирда бинони қуриб фойдаланишга топширган бир гуруҳ қурувчиларга вилоят адлия бошқармасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.