Янгиликлар
Ҳуқуқий экспертиза талаби
Жиззах вилояти адлия бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг мазмуни ва моҳияти” ва “Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Унда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмат ходимлари иштирок этишди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида юридик хизматнинг роли ва ўрни жуда катта эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан сессиялар муҳокамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳаларини сессияга қадар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг мазмуни ва моҳияти йиғилиш қатнашчиларига тушунтирилди.
Бундан ташқари, мулкчиликнинг турли хил шакларига асосланган бозор иқтисодиёти шароитида юридик хизматнинг роли ва уларга қўйилаётган талаблар ҳам ўзгариб бораётганлигини таъкидланиб, юридик хизмат ходимига ташкилотнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қабул қилинаётган норматив-
Маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида”ги низоми ва 2007 йил 22 ноябрдаги “ Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 244-сонли қарори хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказиш, қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, судларда ва бошқа идораларда мулкий ҳамда бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш каби қатор вазифалар юклатилганлиги маълум қилиниб, бу ҳолат юридик хизмат ходимларининг ўз касбига бўлган масъулиятини янада ошириши қайд этилди.