Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

08

Расмий номлардан фойдаланиш


DSC02083.JPGЖиззах вилоят адлия бошқармасида туман ва шаҳар ҳокимликларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларининг юридик шахсларни рўйхатга олиш билан шуғулланувчи масъул ходимлари, шунингдек туман (шахар) статистика бўлимлари, Савдо саноат палатасининг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги “Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, шунингдек ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат статикаси қўмитаси томонидан қабул қилинган ва 2014 йил 10 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилган “Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг мазмун моҳиятини адлия органлари, туман ва шаҳар ҳокимликларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларининг юридик шахсларни рўйхатга олиш билан шуғулланувчи масъул ходимлари шунингдек туман (шахар) статистика бўлимлари ҳамда Савдо саноат палатасининг масъул ходимларига етказиш ва уларга тушунтиришлар беришдан иборатдир.

Мазкур ўқув семинарларини Республикамизнинг барча худудларида ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Савдо саноат палатаси ҳамкорлигида ҳудудларда ташкил этиладиган ўқув семинарлар жадвали тасдиқланди.

Жиззах вилояти Адлия бошқармасида ташкил этилган ўқув семинарда Йуриқномада қўлланилган асосий тушунчалар ҳақида ўқув семинари иштирокчилари батафсил тушунчалар берилди

Хусусан, давлатнинг расмий номини билдирувчи “Ўз” аффикси ва “Ўзбек” сўзи орқали ясалган сўзлар ҳосила сўзлар эканлиги, шунингдек агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида назарга тутилмаган бўлса, тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахснинг фирма номи ташқарисида давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

DSC02083.JPGШунингдек, ушбу Йўриқномада тижоратчи ташкилотлар ҳисобланувчи юридик шахсларнинг давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан рўйхатга олувчи органларга мурожаат этиш тартиби ва муддатлари ҳамда ушбу мурожаатларни рўйхатга олувчи органлар томонидан кўриб чиқиш тартиби ҳақида семинар иштирокчиларига тушинчалар берилди.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона давлат реестирига киритилган юридик шахсларнинг номларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда амалга оширилиши ҳамда ушбу жараён 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда давом этиши Ҳукумат қарорида белгиланганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди

Келгусида юқоридаги қарор ва Йўриқноманинг мазмун моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш зарурлиги тўғрисида рўйхатга олувчи органлар туман ва шаҳар статистика бўлимлари ҳамда Савдо саноат палатасининг туман ва шаҳар тузилмаларининг маъсул ходимларига топшириқлар берилди