Янгиликлар
Бунёдкорлик фаровонлик тимсоли
Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимига кирувчи Мирзачўл тумани давлат нотариал идорасининг кўркам, замонавий янги биносини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги, тумандаги турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, вилоят адлия бошқармаси ва бошқарма тизимига кирувчи барча туман давлат нотариал идоралари ходимлари, туман фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ҳокими кириш сўзи билан очиб берди, шундан кейин, тадбир меҳмонларининг табрик сўзлари, туман давлат нотариал идораси нотариусининг меҳмонлар ва тадбир иштирокчиларига дил сўзлари тингланди.
Янги бинонинг очилишида сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида бошқа соҳалар каби адлия органлари соҳасини такомиллаштиришга қаратилаётган эътибор, амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлар мужассамлашганлиги ҳақида атрофлича сўз юритдилар.
Юртбошимизнинг бевосита раҳбарлигида Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ эркинликларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини қайд этдилар.