Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

12

Ютуқлар ва муаммолар


DSC02083.JPGЖиззах вилоят адлия бошқармасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳуқуқшунослари, ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда назорат қилувчи идоралар масъул ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги, ютуқлар ва муаммолар ҳамда номатив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрларда эълон қилиниши ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

DSC02083.JPGЎқув семинарда мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида ташкилий назорат ва юридик хизматнинг роли ва ўрни жуда катта эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан сессиялар муҳокамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳаларини сессияга қадар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлашда афсуски хато-камчиликлар учраб тураётганлиги, бундан ташқари номатив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрларда эълон қилиниши кечикаётганлиги таъкидланиб, келгусида бу каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик борасида фикр-мулоҳазалари билдирилди.