Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

16

Қонун ижодкорлиги талаблари


DSC02083.JPGЖиззах вилоят адлия бошқармасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юристлари, ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда масъул ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси, қарорларнинг расмий нашрларда эълон қилиниши, қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида қонун ҳужжатларини қабул қилишга ваколатли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, бу эса ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти янада самарали ташкил қилинишига, улар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати яхшиланишига хизмат қилиши, бу борадаги ишларни ташкиллаштиришда юридик хизмат фаолиятига катта масъулият юкланиши таъкидлаб ўтилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан сессиялар муҳокамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳаларини сессияга қадар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлашда хато-камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрларда эълон қилиниши кечикаётганлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолиятида қонун талабларига риоя қилинмаётганлиги таъкидланиб, келгусида бу каби қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик борасида фикр-мулоҳазалари билдирилди.

DSC02083.JPG

Бундан ташқари,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун шахсан жавобгар эканликлари, давлат органининг юридик хизмати ходими лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс ишлаши мумкинлиги, юридик хизмат ходимларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 24 августдаги қарорида белгиланганлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 
22 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом талабига кўра агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддат мобайнида такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий органи томонидан ходимнинг иш жойи бўйича меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш зарурлиги ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилиши иштирокчилар эътиборига етказилди.