Янгиликлар
400 та янги иш ўрни яратилди
Жиззах шаҳрида «Жиззах Тоштепа текстил» МЧЖ негизида ташкил етилган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.
«Наврўз» умумхалқ байрами арафасида Жиззах шарида янги корхоналар сафи яна биттага кўпайди.
Жиззах шаҳридаги Саноат зонаси ҳудудида жойлашган корхонанинг очилиш маросимига кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Фаоллар иштирок етган тадбирда вилоят ҳокими Сайфиддин Исмоилов ҳам иштирок этди ва ишга туширилган мазкур корхонанинг воҳамиз итисодиётига катта фойда келтириши таъкидланди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот вилоятнинг экспорт салоҳиятига ҳам ижобий таъсир этишини таъкидлашди. Шундан сўнг кенг жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқариш технологияси кўздан кечирилиб, юқори сифатли масулотлар бозорда рақобат муҳитида ўз ўрнини топишига ишонч билдирилди.
Айни пайтда «Жиззах Тоштепа текстил» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган трикотаж масулотлари 100 фоиз экспорт қилинади.