Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Сайёр қабул ташкил этилди


DSC02083.JPGЖиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси селектор йиғилишининг баёни ва унинг ижроси бўйича тасдиқланган Адлия вазирлигининг чора-тадбирлар режасининг 3-бандига асосан адлия бошқармаси раҳбариятининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсий қабул қилиш юзасидан Жиззах шаҳар ҳокимлигида сайёр қабул ташкил этилди.

DSC02083.JPGСайёр қабулда Жиззах шаҳар ҳудудида яшовчи 15 нафар фуқаролар, Жиззах шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи 10 дан ортиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари ўз муаммо ва масалалари билан иштирок этди.

Бошқарма раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари томонидан фуқаролар, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакилларига уларнинг муаммо ва масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.