Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

19

Сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш


DSC02083.JPGЖиззах шаҳар ҳокимлигида вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлариҳамда бошқа қонун ҳужжатларига бағишланган семинар ўтказилди.

Таъкидланганидек, фуқаролар сайлов ҳуқуқларини умумэътироф этилган халқаро нормаларга мос равишда, очиқ-ошкора, умумий, тенг, тўғридан-тўғри ҳамда ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш орқали амалга оширадилар. Мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Бу фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишига, мамлакатимизнинг демократия йўлидан изчил бориб, янада юксак тараққиёт марраларини эгаллашига хизмат қилади.

Барча сайловлар каби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам мамлакат фуқароларининг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. DSC02083.JPG

Мустақилликка эришганимиздан буён ўтказилган Президент сайловлари “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун асосида ўтказиб келинмоқда. Конституциямизда ўрнатилган нормалар “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунлар Президент сайловининг асосий иштирокчиси сифатида сиёсий партияларга кенг имкониятлар беради. Шунга кўра партияларга сайловларда муносиб иштирок этиш учун тенг имкониятлар яратилган. Амалдаги қонунчиликка кўра сайловларда ҳам сайловчиларга, ҳам Президентликка номзодларга тенг ҳуқуқлар яратилган.

Шунингдек, йиғилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари турлари, уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби, қонун талаби бажарилмаганида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар тўғрисида, мазкур қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонунларга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар тўғрисида маъруза қилинди.