Янгиликлар
Сайёр қабул давом этмоқда
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси селектор йиғилишининг 152-сон баёни) ва унинг ижроси бўйича тасдиқланган Адлия вазирлигининг чора-тадбирлар режасига асосан адлия бошқармаси бошлиғининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабул қилиш юзасидан Жиззах тумани ҳокимлигида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда Жиззах тумани ҳудудида яшовчи 4 нафар фуқаролар, Жиззах тумани ҳудудида фаолият юритувчи 5 нафар тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўз муаммо ва масалалари билан иштирок этди.
Бошқарма раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари томонидан фуқароларга, тадбиркорлик фаолияти субъектларига ва фермер хўжаликлари раҳбарларига уларнинг муаммо ва масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.