Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 21 февралдан 27 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 17 февралдаги 01/09-26-06-сонли «Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси органлари томонидан давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларни янги мулк шакллари ва корхоналар турларига айлантиришда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан объектларнинг чиқиш ҳамда янги мулк эгаларига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордерни бериш тартиби тўғрисида»ги услубий – йўриқнома тавсиялар ҳақидаги вақтинчалик низомни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги»ги қарори.

2015 йил 25 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 6-1 (2015 йил 2 мартдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 18 февралдаги 2015-01-сонли «Хусусий инвестиция фондининг акцияларини дастлабки тарқатишда аҳолига сотиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 26 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 359-1 (2015 йил 2 мартдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ва «Ўздавжамғарма» томонидан тасдиқланган Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси органлари томонидан давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларни янги мулк шакллари ва корхоналар турларига айлантиришда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан объектларнинг чиқиш ҳамда янги мулк эгаларига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордерни бериш тартиби тўғрисида»ги услубий – йўриқнома тавсиялар ҳақидаги вақтинчалик низом (рўйхат рақами 6, 1994 йил 11 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 25 февралдаги 59-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан тасдиқланган Хусусий инвестиция фондининг акцияларини дастлабки тарқатишда аҳолига сотиш тартиби(рўйхат рақами 359, 1997 йил 2 сентябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 26 февралдаги 60-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.