Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

04

Ўзаро ҳамкорлик уфқлари


DSC02083.JPGЖиззах вилоят адлия бошқармасида “2014 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда адлия органлари олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Жиззах вилоят ва Жиззах шаҳар телевидениялари, “Жиззах ҳақиқати”, “Джизакская правда”, “Адолат ёлқини” ва “Жиззах овози” газеталари вакиллари ва мухбирлари, бошқарма ва тизимдаги ФҲДЁ бўлимлари ва ДНИ ходимлари иштирок этди, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарманинг тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими маъсул ходими ўз маърузалари билан қатнашди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қилган маърузаси ва 2015 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида айтиб ўтилган маълумотлар, белгилаб берилган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.DSC02083.JPG

Анжуманда Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан 2014 йилда олиб борилган ишлар жумладан, бошқарма ва тизимдаги давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари томонидан фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шартнома интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, Жамоат, нодавлат-нотижорат диний ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳуқуқшунослик коллежи битирувчиларини ўз йўналиши бўйича иш билан таъминлаш, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда адлия идоралари олдидаги бошқа қатор вазифалар ижроси тўғрисида сўз юритилди.