Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

17

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва норма ижодкорлиги


Жиззах вилоят адлия бошқармасида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норма ижодкорлигини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини олиб бориш аҳволи” ҳамда “Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи битирувчиларининг бандлигини таъминлаш” мавзуларида семинар йиғилиши ўтказилди. DSC02083.JPG

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқарма ходимлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ташкилий-ҳуқуқий гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ҳуқуқшунослари, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси вакиллари, Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, Жиззах вилоят телевиденияси, “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталари мухбирлари иштирок этишди.

Адлия вазирлиги масъул ходими Ж.Сирожев таъкидлаганидек, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида қонун ҳужжатларини қабул қилишга ваколатли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига республика раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти янада самарали ташкил қилинишига, улар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бунда қонун ҳужжатлари нормаларини замонавий турмуш ва жаҳон стандартларига мослаштириш, шунингдек, ривожланган мамлакатларнинг бу соҳадаги илғор тажрибаси ижобий натижаларини ва ютуқларини жорий қилиш мақсадида янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига, тўлиқ ёки қисман эскирган айрим нормаларни янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

DSC02083.JPGВилоят адлия бошқармаси масъул ходими томонидан қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ишларини барча маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидалари” га мувофиқ олиб борилиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, бошқарма масъул ходими О.Ҳасанов Жиззах вилоят адлия бошқармасига бириктирилган Жиззах ҳуқуқшунослик коллежини 2013/2014 ўқув йилида 225 нафар битирувчилар тамомлаган бўлиб, шулардан 209 нафарининг бандлиги таъминланганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Шу билан бирга вилоятнинг 2015 йилда иш жойлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури 2014 йил 11 декабрдаги халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ 2014/2015 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мутасадди бошқарма ҳамда ташкилотлар раҳбарларига вазифа этиб белгиланганлигини, коллежни 2014/2015 ўқув йилида 247 нафар битирувчилар тамомлаётганлиги ва ҳозирги кунда турли идоралар, корхоналар, муассасалар ва коллеж билан битирувчилар ўртасида диплом олди амалиёти ўташ ва иш билан таъминлаш юзасидан уч-томонлама шартномалар тузилаётганлигини таъкидлаб ўтилди ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ташкилий-ҳуқуқий гуруҳ раҳбарлари, давлат бошқаруви органлари ҳуқуқшунослари ва вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси вакилларига коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бугуннинг долзарб мавзуси эканлиги ва бандлик масаласини қонуний ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.