Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

08

ТОҒЛИ ФОРИШДА ЯНГИ ФҲДЁ


Жиззах вилоятида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар аҳолининг турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. DSC02083.JPGМинтақада, шунингдек, фуқароларга малакали юридик хизмат кўрсатиш сифати ҳам юксалиб бораяпти. Ҳудудларда адлия тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари учун замонавий бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани фикримиз тасдиғидир.

Вилоятнинг тоғли Фориш туманида бунёд этилган ФҲДЁ бўлими биноси туман аҳолисининг янги қурилаётган оилалари учун ажойиб совға бўлди. Бинода нотариал идора ҳам жойлашган бўлиб, у юридик хизмати сифатини оширишга хизмат қилади. Иншоотга 800 миллион сўмдан ортиқ давлат маблағлари сарфланди. Барча замонавий технологиялар, тегишли анжомлар билан жиҳозланган мазкур бинода оила деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини тантанали қайд этиш маросимларини ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар яратилган.

Ёшларни оилага тайёрлаш, уларнинг бу соҳадаги билимларини янада бойитиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан тизимли асосда “Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила Дорилфунуни” машғулотларини олиб бориш учун алоҳида маслаҳат хоналари ҳам ташкил этилган.

Бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар оиланинг нақадар муқаддаслигини яна бир бор эътироф этиб, давлатимиз томонидан унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, айниқса ёш оилаларни ҳар томонлама муҳофаза қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида гапирдилар.

DSC02083.JPGТаъкидлаш ўринлики, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳам ҳар томонлама етук навқирон авлодни камол топтириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Зеро, оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарор бўлади. Оила жамиятнинг асосий ижтимоий таянчидир. Ҳар бир оиланинг тотувлиги ва фаровонлиги, пировард натижада, жамият барқарорлигининг муҳим шартидир.

Шунингдек, тадбир қатнашчилари ёшларимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар уларнинг ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳи ила камол топишларига замин яратаётганини қайд этдилар.

ФҲДЁ бўлими биносининг очилиш маросими барча иштирокчиларда юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амалларнинг узвий давоми сифатида чексиз шукроналик ва миннатдорлик ҳисларини уйғотди.

Шу куни янги ФҲДЁ бўлимида ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга Никоҳ гувоҳномалари топширилди.