Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

17

“Сиз қонунни биласизми”: вилоят босқичи якунланди


DSC02083.JPG “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2015 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадбирлар режасига асосан “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

DSC02083.JPGЖиззах шахридаги Ю.Ражабий номли мусиқали драма театрида ўтказилган беллашувда Дўстлик тиббиёт коллежининг “Ҳуқуқ тарғиботчилари”, Жиззах тумани транспорт ва саноат коллежининг “Сенаторлар”, Янгиобод агроиқтисодиёт коллежининг “Сенаторлар” ва Жиззах педагогика институти қошидаги 1-сонли Сайилжойи академик лицейининг “Фемида” жамоалари 5 та шарт асосида беллашдилар.

Танлов якуни бўйича Дўстлик тиббиёт коллежининг “Ҳуқуқ тарғиботчилари” жамоаси 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Жиззах педагогика институти қошидаги 1-сонли Сайилжойи академик лицейининг “Фемида” жамоаси 2-ўринни, Жиззах тумани иқтисодиёт коллежининг “Сенаторлар” жамоаси 3-ўринни эгаллади.