Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

20

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 11 апрелдан 17 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йил 8 апрелдаги 6-сонли «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мансабдор шахслари томонидан табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 302-1 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йил 8 апрелдаги 7-сонли «2004 йилда биоресурслардан фойдаланиш меъёрлари ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1332-1 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/7-сонли «Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2664 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/8-сонли «Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2665 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/9-сонли «Докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2666 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли «Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2265-1 (2015 йил 20 июлдан кучга киради).

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2037-2 (2015 йил 20 июлдан кучга киради).

8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 8 апрелдаги 10-Б-сонли «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1136-3 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 9 апрелдаги 29, 2015-13-сонли «Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги тартибни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 874-1 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли «Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2035-2 (2015 йил 20 июлдан кучга киради).

11. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 51-сонли «Одамлар оммавий бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 354-3 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

12. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 24-сонли «Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномалар бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 17 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 873-1 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

13. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сонли «Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 17 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2667 (2015 йил 20 апрелдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мансабдор шахслари томонидан табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 302, 1997 йил 27 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 апрелдаги 105-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг «2004 йилда биоресурслардан фойдаланиш меъёрлари ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1332, 2004 йил 5 апрель).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 апрелдаги 106-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги тартиб (рўйхат рақами 874, 2000 йил 19 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 15 апрелдаги 113-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномалар бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 873, 2000 йил 19 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 17 апрелдаги 116-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.