Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

22

Ватанпарварлик юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир


Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. DSC02083.JPG

Ана шу нуқтаи-назардан Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Ватанпарварлик Юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир” лойиҳаси асосида таниқли ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчилар ва экспертлардан иборат Республика тарғибот гуруҳи ташкил этилди. Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсадларини кўзлайди.

Шундай тадбирлардан бири Жиззах вилоятида ташкил этилди. Тадбирнинг биринчи ярмида вилоятдаги умумтаълим мактаблари, академик лицей, коллеж ва олий таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари жами 850 нафар киши қатнашди, тадбирнинг иккинчи ярмида эса вилоятдаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг жами 560 нафар талабаларининг иштироки таъминланди.

DSC02083.JPGТаъкидланганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилганлиги, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида замонавий технологиялардан фойдаланишга қаратилаётган доимий эътибор, республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Эътибор қилинг, сўнгги 10 йил давомида ҳатто жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози энг юқори чўққига чиққан пайтларда ҳам юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 8 фоиздан зиёдни ташкил этганлиги, мамлакатимизда яратилган ўн икки йиллик узлуксиз таълим тизими ёшларимизга жаҳон андозалари даражасида билим олиш имкониятини бераётгани қайд этилди. Моддий ва номоддий маданий меросни асраш, миллий қадриятлар бардавомлигини таъминлаш, навқирон авлодни халқимизнинг асрий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялаш ҳам ҳукуматимизнинг диққат марказидаги масалалар ҳисобланганлиги, аҳолига юксак технологиялар воситасида тиббий-профилактика ва даволаш ёрдами кўрсатиш, касалликларнинг олдини олиш, жаҳон тиббиётининг бу борадаги ютуқларини мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги қайд этилди.