Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

30

Ҳуқуқ билимдонлари


1.jpgМустақил Ўзбекистонимиз инсон ҳуқуқлари устувор бўлган фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан бормоқда. Юртимиз эртаси бўлган ёшларимиз онгига миллий истқлол ғояларини сингдириш орқали ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ҳуқуқий билимларини ривожлантиришга энг долзарб масалалардан бири сифатида қаралади. Ҳуқуқий онги ва маданияти шаклланган, ўзининг мустақил фикрига эга бўлган инсон ҳеч қачон ҳуқуқбузарлик содир этмайди. Юртимизда фуқароларнинг, шу жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳияти ва истеъдодининг рўёбга чиқарилишига кенг имкониятлар яратилган.

Шунга кўра, Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Жиззах вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Ҳуқуқ билимдонлари” республика кўрик танловининг вилоят босқичи Жиззах шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида ўтказилди.

1.jpgТанловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган жамоалар қатнашдилар. Иштирокчилар тест синовлари, ҳуқуқий билимдонлик, саҳнавий кўриниш шартлари асосида ўзаро куч синашди. Танловда вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан 10 та жамоа 3 та шарт асосида беллашиб, танлов якуни бўйича Жиззах шаҳридаги “Умид” лицейининг “Умид” жамоаси 1-ўринни эгалади ва ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Тадбир якунида ғолиб жамоага ҳамда бошқа жамоаларга вилоят адлия ва халқ таълими бошқармаларининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.