Янгиликлар
ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ
Жиззах вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг 2015 йилнинг 1-чорак якунларига бағишланган мажлиси ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Баҳронов, ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, бошқарма томонидан 2015 йил 1-чораги давомида бошқармага келиб тушган 1066 (1527) та турли мазмундаги хат ва ҳужжатларнинг 589 (591) таси ижро қилинган, шунингдек фуқаролардан келиб тушган 83 (70) та ариза ва 83 (69) та шикоятлар кўриб чиқилди, тадбиркорлик субъектларидан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан ва фермер хўжаликларидан келиб тушган 122 та мурожаатлар қонуний ҳал қилиниб уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида Адлия вазирлигига 21 (20) та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар берилди, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 45 (53) та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Шундан, хўжалик судларига 320 (285) та 8 млрд. (6 млрд. 759 млн) сўмлик, фуқаролик судларига 91 (56) та 50 млн. (60 млн.) сўмлик даъво аризалари киритилган.
Шунингдек, 9 (0) та мансабдор шахсларга нисбатан жами 9 млн. моддий зарарларни, 500 минг сўм маънавий зараларни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилиб тўлиқ қаноталантирилди.
Бошқарма иш режасига асосан турли идора ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишлар ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш натижасида 1.483 (3227) та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Тегишли идораларга киритилган 26 (28)та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги таклифларга асосан ҳозирга қадар 8 (5) нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан киритилган 2 (2) та таклифга асосан 1 (0) нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.
ФҲДЁ бўлимлари томонидан қайд этилган ҳаракатлар учун жами 88 млн. 056 минг сўм давлат божи, 174 млн. 782 минг сўм герб йиғими ундирилди ва 26 млн. 338 минг сўм техник тусдаги пуллик хизматлар ундирилди.
Мажлисда қилинган ишлар билан бир қаторда бошқарма, унинг тизимидаги ФҲДЁ бўлимлари ва ДНИлари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларга асосий эътибор қаратилди.
Хусусан, ижро интизоми, ўтказилаётган тадбирлар мониторинги, ўрганишлардаги қонунчилик талаблари, мурожаатларни кўриб чиқишдаги камчиликлар аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди. Улар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик алоҳида таъкидланди. Бунда бошқарма, унинг тизимидаги ФҲДЁ бўлимлари ва ДНИлари масъул ходимларининг фаоллигини ошириш, масъулиятини кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан бошқарма ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди.