Янгиликлар
Тафаккур синовлари
Жиззах политехника институтида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2015 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадбирлар режасига асосан талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида вилоятдаги олий таълим муассасалари, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Тафаккур синовлари” кўрик танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Танловда Жиззах Давлат педагогика институтининг “Статус” ва Жиззах политехника институтининг “Тарғиботчи” жамоалари 5 та шарт асосида жумладан, 1-шартда ўзлари таълим олаётган олий таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар, ўқитувчилар ва талабалар томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар ва қўлга киритилган ютуқлар, 2-шартда тезкор савол-жавоблар, 3-шартда жамият глоабал муаммоси ҳисобланган одам савдоси, диний эктремизм ва терроризм, гиёҳвандлик каби иллатлар ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар юзасидан ўз саҳна кўринишлари, 4-шартда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ташкилий ишчи гуруҳ томонидан намойиш этилган видео ролик асосида намойиш этилган жараёнларни ўз чизгиларида акс эттириш орқали ҳамда 5-шартда ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисидаги янги қонун лойиҳасига ўзларининг кўргазмали таклифларини тақдим этиш бўйича ўзаро беллашди.
Танлов якунларига кўра Жиззах Давлат педагогика институтининг “Статус” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичга йўлланмага эга бўлди.
Тадбир якунида жамоларга вилоят адлия бошқармаси ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгашининг дипломлари, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.