Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

Болаларга беринг дунёни!


Жиззах вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи”да “1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси,1.jpg вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят комиссияси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда вилоятдаги бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда “Болаларга беринг дунёни!” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда адлия бошқармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят комиссияси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда вилоятдаги бошқа жамоатчилик тузилмалари идоралари масъул ходимлари, меҳрибонлик уйи тарбиячилари ва тарбияланувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланишича инсон ҳуқуқларининг ажралмас ва узвий қисми бўлган бола ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш – Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқ тизимининг ўзагини ташкил этади. Зеро, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлодни шакллантириш, мамлакат келажагини яратувчи замонавий ёшларни тарбиялаш – бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган давлат сиёсатининг ҳамда ислоҳотларнинг асосий мақсади саналади.

Истиқлол йилларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари яратилган, бу борада бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам баркамол авлод тарбияси ва ёшлар ҳуқуқларининг кафолатига оид бир қанча нормалар ўз аксини топган, хусусан, “вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида”, “оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши” кафолатланган.1.jpg Юртимизда Оила, Соғлом авлод, Оналар ва болалар, Ёшлар йиллари доирасида бу борада кўпгина амалий ишлар бажарилган, 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилинган.

Тадбирдамеҳрибонлик уйи ва “Камолот” ЁИҲ Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан “Бола ҳуқуқлари” юзасидан тайёрланган мусиқий чиқишлар ва “шоу” тамошалар ёшларда катта таассурот қолдирди. Кенгаш томонидан олдиндан тайёрланган саволлар ва шартлар асосида ёшларнинг ҳуқуқий билимлари ва жисмоний тайёргарликлари синовдан ўтказилди.

Тадбир сўнгида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига вилоят адлия бошқармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоатчилик тузилмалари идораларининг эсдалик совғалари топширилди.