Янгиликлар
Уч авлод учрашуви
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат – нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” бўйича давлат грантини амалга ошириш юзасидан барча вилоятларда тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай тадбир Ғаллаорол ижтимоий-иқтисодиёт коллежида ўтказилиб,унда Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши раиси Э.Шерматов ва Адлия вазирлиги хузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази фахрий ўқитувчиси Х.Бобоев ўз маърузалари билан иштирок этди. Вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги ва туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, туман фаоллари, меҳнат фахрийлари, фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилари, фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизлар, тадбиркорлик фаолиятини юритмоқчи бўлган ва тижорат банкларининг кредитлари ажратилиши режалаштирилган коллеж битирувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” номли лойиҳаси бўйича гранд маблағлари ажратилганлиги, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади жамиятимизнинг муҳим негизи оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда хотин-қизлар ва ёшлар фаоллигини оширишдан иборат эканлиги, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан ташкил қилинган совғалар туман фаоллари, меҳнат фахрийлари, иш ўринларини яратаётган ёш тадбиркорлар шу жумладан хотин-қизларга тантанали равишда топширилди.