Янгиликлар
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш
Мазкур тадбир вилоят адлия бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тумандаги мутасадди ташкилотлар, туман ҳокимлиги, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан бири эканлигини, шу боис тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи тадбиркорликка яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга доир, жаҳон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитлари, мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, замон талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тамойилларини, ҳисоботлар шаклларини қисқартириш, уларни тақдим этиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари мазмуни шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 15 майдаги Фармони ижроси юзасидан тушунтиришлар берди.