Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

30

Юридик хизмат фаолияти такомиллаштирилмоқда


1.jpgЖиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят молия бошқармасида ҳамда Дўстлик тумани ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштириши мунособати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан вилоятнинг туман-шаҳар молия бўлимлари раҳбарлари, юридик хизматлари ходимлари ва кадрлар бўйича масъул ходимлари, ҳокимлик, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмат ходимлари ва кадрлар бўйича масъул ходимлари иштирокида семинарлар ўтказилди.

Тадбирларда мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш шароитларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлашда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилашда юридик хизматнинг роли ва ўрни жуда катта эканлиги, шу сабабли доимий равишда юридик хизмат ходимларини малакасини ошириб, уларнинг белгиланган тартибда аттестациядан ўказиб бориш лозимлиги, юридик хизмат ходимлари масаласи ҳукумат томонидан ҳам аълоҳида этиборга олиб келинаётганлиги таъкидланди.

Айтиш лозимки, юридик хизматнинг роли ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 24 августдаги қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида”ги ва “Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги низомлар тасдиқланиб, ташкилотларнинг юридик хизматининг вазифа ва функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги қарори билан “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган, ушбу низомда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби белгилаб берилган.