Янгиликлар
Дастурий вазифалар муҳокамаси
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
номли маърузасида қайд этилган устувор вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ва қўшма кўрсатмани судлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари томонидан бир хилда қўлланилиши ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судларининг раислари ва судьялари ҳамда адлия бошқармаси, прокуратураси, ИИБ, божхона бошқармаси, давлат солиқ бошқармаси, жазони ижро этиш муассасалари, маҳаллий ҳокимият ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, тадбиркорлар, институт ва коллеж талабалари, илк бор судьяликка заҳирага олинган номзодлар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар, кун тартиби юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик, Божхона ҳамда Солиқ кодексларига ҳамда 15 та қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлигига алоҳида тўхталдилар.
Шундан сўнг, давлатимиз раҳбарининг "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси" деб номланган дастурий аҳамиятга эга маърузасида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари 6 та устивор йуналишларга ажратилган ҳолда чуқур таҳлил қилинганлиги, ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ислоҳотларга баҳо бериш билан бирга, демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш борасидага устивор вазифаларни белгилаб берганлиги, мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибаларимизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича Ўзбекистон танлаган моделнинг накадар тўғри эканини яққол кўрсатаётганлигини, Концепцияда белгиланган вазифа, Президентимиз таъбири билан айтганда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришда, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришда кучли омил бўлиб хизмат қилишини гапириб ўтдилар.
Давра суҳбати сўнгида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиктирган саволларга батафсил жавоблар олишди.