Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

23

Тадбиркорларга кенг имконият


1.jpgЖиззах шаҳрида “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзусида конференция-семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, назорат қилувчи ва суд органлари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа тараққиётини янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Жиззах вилоятида хусусий секторни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш борасида фикр алмашилди.

Соҳада эришилаётган ютуқлар давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган ва тараққиётнинг “ўзбек модели”, сифатида дунёда тан олинган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарасидир. Шунга мувофиқ, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар берилиб, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилди. Молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий, ахборот-маслаҳат, аудиторлик, риэлторлик, интерактив ва бошқа замонавий хизматлар кўрсатиш тизими кенг жорий қилинди. Айни пайтда Ўзбекистонда барча хўжалик юритувчи субъектларнинг 90 фоизи хусусий бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келаётгани ҳам соҳага қаратилаётган юксак эътибор самарасидир.

Бундай ишлар Жиззах вилоятини ҳам саноати ривожланган, иқтисодий барқарор ҳудудга айлантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида ялпи ҳудудий маҳсулот 10,0 фоиз ўсди, саноат маҳсулотлари 10,4 фоиз, қурилиш-пудрат ишлари 11,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги 20,8 фоиз, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 12,6 фоиз ўсишга эришилди.

Айни пайтда вилоятда фаолият юритаётган 13 мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектини молиявий қўллаб-қувватлаш учун жорий йилнинг ўтган даврида 565,2 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди. Яратилаётган бундай имкониятлар тадбиркорларнинг янги турдаги сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариши, экспорт ҳажмини оширишига хизмат қилмоқда. Шу йилнинг ўтган олти ойида вилоятда 30 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 130,5 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди.

1.jpgТадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари О.Рустамов, Жиззах вилоят ҳокими С.Исмаилов, вилоят прокурори Ш.Акбаров, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Э.Ходжақулов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиз тараққиётидаги ролини янада ошириш, мавжуд тўсиқ ва ғовларга чек қўйиш, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Конференцияда давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги фармони, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, кўрсатилаётган хизматлар кўлами ва сифатини янада ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.