Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

28

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 19 сентябрдан 25 сентябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2015 йил 14 сентябрдаги 729-сонли «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1869-3 (2015 йил 28 сентябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/7-сонли «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 22 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2687-1 (2015 йил 28 сентябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли «Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 22 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1782-2 (2015 йил 28 сентябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 27 августдаги 01-02/20-38-сонли «Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1272-6 (2015 йил 28 сентябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 2 сентябрдаги 38/ҚҚ ва 35-Қ/Қ-сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2715 (2015 йил 28 сентябрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сонли «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 25 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2093-6 (2015 йил 28 сентябрдан кучга кирди).