Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

05

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 26 сентябрдан 2 октябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 79, 336-В, 2015-29-сонли «Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2716 (2015 йил 5 октябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 25 сентябрдаги 82-сонли «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидаларининг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2515-1 (2015 йил 5 октябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 сентябрдаги 86, 288-В-3-сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1675-3 (2015 йил 5 октябрдан кучга кирди).