Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 3 октябрдан 9 октябргача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2015 йил 7 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2240-1 (2015 йил 12 октябрдан кучга кирди).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2465-3 (2015 йил 12 октябрдан кучга кирди).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 2 октябрдаги 321-В-4, 85, 2015-30-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 11-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342-4 (2015 йил 12 октябрдан кучга кирди).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 5 октябрдаги 2015-31-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1500-3 (2015 йил 12 октябрдан кучга кирди).