Янгиликлар
Фавқулодда ва техноген вазиятлар бўйича огоҳлик давр талаби
Жиззах вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Зилзила оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва тизим идоралари ходимлари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ОАВ маъсул вакиллари иштирок этди.
Семинарда қарор ижроси юзасидан фавқулодда ҳолатлар, фуқаро муҳофазаси каби ҳолатлардан хабардор қилиш ва бу борада олиб борилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари, вилоятимизда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва шундай ҳолатда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, фавқулодда вазият вақтида фуқароларимиз қолаверса ҳар бир ходим ўзини қандай муҳофазалаш усуллари, ҳар доим шай ва зийрак туриш лозимлиги, аҳолининг гавжум жойлари ҳисобланган турли идоралар ва корхоналарда аҳолини маънавий-руҳий тайёрлаш мақсадида фуқаро муҳофазаси бўйича мунтазам ўқув семинарлар, амалий машғулотлар ўтказиб бориш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Шунингдек, амалий машғулотларни ўтказиш тартиби, Адлия бошқармасида ҳамда вилоятдаги барча идораларда ташкил қилинган Фуқаро муҳофазаси гуруҳларини фавқулодда вазият содир бўлганда ФВДқТ тузилмалари етиб келгунга қадар қандай вазифани бажариш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилди.