Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

27

“ЯГОНА ДАРЧА” маркази иш бошлади


Ғаллаорол тумани ҳокимлигида Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят адлия бошқармаси, вилоят ташкилотлари ва бошқармалари бошлиқлари,1.jpg туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари, барча давлат хизмати кўрсатувчи вилоят, туман (шаҳар) идоралари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, назорат қилувчи давлат органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ОАВ маъсул ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “ягона дарча” Ғаллаорол тумани маркази очилиши, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони юзасидан текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, уни тўлдириш тартибларини назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш юзасидан вилоят семинари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинганлиги, қарорда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилганлиги, вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд “ягона дарча” хизматларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб тўхтатилиши белгиланганлиги, ушбу “ягона дарча” марказларининг асосий вазифалари, уларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари, марказлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан турли вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ваколат ҳамда вазифа ва топшириқлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

1.jpgШунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонунининг мазмун-моҳияти, мазкур қонун билан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашувлар учун Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида белгиланган нормаларга, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони ижроси юзасидан жорий этилган текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, уни тўлдириш тартиблари тўғрисида фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида мазкур марказнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди ва унда “ягона дарча” тамойили бўйича марказ ҳамда давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда онлайн тизимида давлат хизматларини кўрсатишнинг электрон тизими, уни юритиш ва бошқариш механизмлари тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.