Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

28

ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТ МАНБАИ


1.jpgЖиззах вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида, қўмита ва унинг тизимидаги барча туман (шаҳар) бўлинмалари, вилоят адлия бошқармаси ходимлари, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят ҳудудий комиссияси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ОАВ маъсул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

Таъкидланганидек, Фармонда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш белгиланган.

Бундан ташқари Фармонда 2015 йилнинг 1 июлидан микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, 1.jpgбошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши, молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кунидан ошмаслиги, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонуни мазмун-моҳияти, мазкур қонун билан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашувлар учун Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида белгиланган нормаларга, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тушунтириб берилди.