Дўстлик тумани ҳокимлигида туман ҳокими, вилоят адлия бошқармаси ва бошқарма тизимидаги туман ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимлари, давлат хизмати кўрсатувчи туман идоралари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, назорат қилувчи давлат органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ОАВ маъсул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони юзасидан текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, уни тўлдириш тартибларини назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони ижроси юзасидан жорий этилган текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, уни тўлдириш тартиблари тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонунининг мазмун-моҳияти, мазкур қонун билан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашувлар учун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида белгиланган нормаларга, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳамда тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда онлайн тизимида давлат хизматларини кўрсатишнинг электрон тизими, уни юритиш ва бошқариш механизмлари тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.