Янгиликлар
Сайёр қабул ташкил этилди
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Фориш тумани ҳокимлигида адлия бошқармаси раҳбариятининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсий қабули юзасидан сайёр қабул ташкил этилди.
Таъкидаш лозимки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.
Сайёр қабулда Фориш тумани ҳудудида яшовчи фуқаролар пенсия, нафақа, ер, уй-жой ва қурилиш масалалари, туман ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари тадбиркорлик фаолияти, солиқ, банк ва молия соҳасида ўз муаммо ва масалалари билан иштирок этди.
Шунингдек, ушбу қабул тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлар, приференциялар, солиқ имтиёзлари ва шу каби қизиқарли савол-жавоб ва музокаралар асосида ўтказилди.
Бошқарма раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари томонидан фуқаролар, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакилларига уларнинг муаммо ва масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.