Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

06

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари


1.jpgЗарбдор тумани ва Жиззах шаҳар ҳокимликларида вилоят адлия бошқармаси ва бошқарма тизимидаги ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимлари, давлат хизмати кўрсатувчи туман идоралари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, назорат қилувчи давлат органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони юзасидан текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, уни тўлдириш тартибларини назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан семинарлар ўтказилди.

1.jpgТадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони ижроси юзасидан жорий этилган текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, уни тўлдириш тартиблари тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонунининг мазмун-моҳияти, мазкур қонун билан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашувлар учун Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғриисдаги кодексларида белгиланган нормаларга, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳамда тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда онлайн тизимида давлат хизматларини кўрсатишнинг электрон тизими, уни юритиш ва бошқариш механизмлари иштирокчиларга тушунтириб берилди.