Янгиликлар
ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ
Жиззах вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг 2015 йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган мажлиси ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Баҳронов, ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, 2015 йил 9 ойи давомида бошқармага 3767 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 122 та хат-ҳужжатлар билан биргаликда 1533 та хат-ҳужжатлар ижро қилинди.
Шундан, жисмоний шахслардан 254 та шикоятлар келиб тушган бўлиб, 72 таси қаноатлантирилди, 95 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 72 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди, 7 та мурожаат асоссизлиги сабабли (6 та мурожаат аноним деб топилган) кўрмасдан қолдирилди, 6 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Жисмоний шахслардан ҳукумат портали орқали 23 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 11 таси қаноатлантирилди, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 та мурожаат аноним деб топилиб кўрмасдан қолдирилди.
Ҳукумат портали орқали юридик шахслар вакилларидан 13 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 3 таси қаноатлантирилди, 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 2 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди.
Юридик шахслар вакилларини шахсий қабули орқали жами 47 та мурожаат (шундан сайёр шахсий қабуллар орқали 26 та) мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, мурожаатларнинг 30 таси қаноатлантирилди, 16 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа идорага юборилди.
Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб ҳамда хорижий давлатлар қонунчилигини ўрганган ҳолда Адлия вазирлигига 64 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар берилди, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 74 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Тегишли идораларга маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги 118 та таклифлар киритилган бўлиб, ҳозирга қадар 86 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 3 та таклиф киритилган бўлиб таклифга асосан 2 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.
Ўрганиш ва мониторинглар натижаси билан 598 та идора ва ташкилот раҳбарлари қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилди.
Фаолият кўрсатмаётган 161 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланиб 235 та иш ўринлари яратилди.
Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида Адлия вазирлигига қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 64 та таклифлар берилди, шу давр мобайнида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун жами 76 та ҳужжат лойиҳаси тақдим этилган бўлиб, шундан 74 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, 2 та лойиҳа белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди.
Мажлисда қилинган ишлар билан бир қаторда бошқарма, унинг тизимидаги ФҲДЁ бўлимлари ва ДНИлари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларга асосий эътибор қаратилди.
Хусусан, ижро интизоми, ўтказилаётган тадбирлар мониторинги, ўрганишлардаги қонунчилик талаблари, мурожаатларни кўриб чиқишдаги камчиликлар аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди. Улар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик алоҳида таъкидланди. Бунда бошқарма, унинг тизимидаги ФҲДЁ бўлимлари ва ДНИлари масъул ходимларининг фаоллигини ошириш, масъулиятини кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан бошқарма ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди.