Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

24

Қомусимиз – бахтимиз пойдевори


1.jpgЖиззах шахридаги 10-умумтаълим мактабида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига асосан умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшларининг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида иншо, баён ва тасвирий санъат йўналишлари бўйича “Қомусимиз – бахтимиз пойдевори” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

1.jpgТанловда вилоятнинг 13 та туман (шаҳар) умумтаълим мактабларининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган 42 нафар ўқувчилари иншо, баён ва тасвирий санъат йўналишлари бўйича ўзаро беллашди.

Танлов якунларига кўра иншо йўналишида Жиззах туманидаги 16-умумтаълмм мактаби, баён йўналишида Пахтакор туманидаги 12-умумтаълим мактаби, тасвирий санъат йўналишида Пахтакор туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Танлов якунида ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган ўқувчиларга вилоят адлия бошқармаси, “Соғлом авлод” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг дипломлари, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.