Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

25

САЙЁР ҚАБУЛ


1.jpg

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Ғаллаорол тумани ҳокимлигида адлия бошқармаси раҳбариятининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсий қабули юзасидан сайёр қабул ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.

1.jpg

Сайёр қабулда Ғаллаорол тумани ҳудудида яшовчи фуқаролар пенсия, нафақа, ер, уй-жой ва қурилиш масалалари, туман ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари тадбиркорлик фаолияти, солиқ, банк ва молия соҳасида ўз масалалари билан иштирок этди.

Қабул тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлар, приференциялар, солиқ имтиёзлари ва шу каби қизиқарли савол-жавоб ва музокаралар асосида ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари томонидан фуқаролар, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакилларига уларнинг муаммо ва масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди, шунингдек мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими