Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

27

БЕВОСИТА УЧРАШУВ


1.jpgЖиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Янгиобод тумани ҳокимлигида адлия бошқармаси раҳбариятининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсий қабули юзасидан сайёр қабул ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.

Сайёр қабулда Янгиобод тумани ҳудудида яшовчи фуқаролар пенсия, нафақа, ер, уй-жой ва қурилиш масалалари, 1.jpgтуман ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари тадбиркорлик фаолияти, солиқ, банк ва молия соҳасида ўз муаммо ва масалалари билан иштирок этди.

Шунингдек, ушбу қабул тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлар, преференциялар, солиқ имтиёзлари ва шу каби қизиқарли савол-жавоб ва музокаралар асосида ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари томонидан фуқаролар, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакилларига уларнинг муаммо ва масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.