Янгиликлар
01
Тадбиркорликка кенг имконият
Жиззах политехника институтида вилоят адлия бошқармаси ходимлари, давлат хизмати кўрсатувчи идоралар, ташкилотлари ва муассасалар раҳбарлари, назорат қилувчи давлат органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ОАВ маъсул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони юзасидан текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги байрами муносабати билан ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги Фармони юзасидан жорий этилган текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизими, уни тўлдириш тартиблари, шартлари тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонунининг мазмун-моҳияти, мазкур қонун билан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашувлар учун Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида белгиланган нормалар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари билан турли давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилувчи “Бир дарча” марказлари фаолияти тўғрисида, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда онлайн тизимида давлат хизматларини кўрсатишнинг электрон тизими, уни юритиш ва бошқариш механизмлари, шунингдек, Конституция ва унинг яратилиши тарихи, ривожланиш босқичлари, киритилан ўзгартиш ва қўшимчалар тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.