Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

26

Ғолиблар тақдирланди


Ёшларимизни Конституция ва қонун ҳамда ҳукумат қарорларини ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш руҳида тарбиялаш, жамиятда конун устиворлигига эришишда фаол қатнашиш, ўз ҳуқуқларини тўла англаб етишишларига кўмаклашиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда иқтидорли ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш мақсадида Республикамизнинг барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танлови аньанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур кўрик-танлов “Ўзбекистан Республикаси Конституцияси”, “Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар, Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги ва "Ўзбскистон Рсспубликасида ёшларга оид давлат сиёсатииинг асослари тўғрисида"ги қонунлар ҳамда Оила кодекси ва Меҳнат кодексининг ёшларга оид нормалари ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид меьёрий ҳужжатлар доирасида ўтказиб келинмокда.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси, ички ишлар бошқармаси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда 12 та жамоа иштирок этишди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, Дўстлик туман тиббиёт коллежининг"Фемида издошлари" жамоаси101 балл билан 1 ўринни, Пахтакор тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг "Парламент" жамоаси 99 балл билан 2 ўринни ва Фориш туман Ижтимоий иқтисодиёт касб - ҳунар коллежининг "Юрист концул" жамоаси 98 балл билан 3 ўринни қўлга киритди ҳамда фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилган тадбир маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.