Янгиликлар
Қомусимиз – бахтимиз
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва Жиззах политехника институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда адлия бошқармаси, институт раҳбарияти, ўқитувчилар, шунингдек, талаба ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда ҳар бир мустақил давлатнинг обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланиши, бош қомусимиз қабул қилингандан бери ўтган давр мобайнида биз эришган, халқимиз ва дунё ҳамжамияти тан олган катта ютуқ ва марралар Конституциямизнинг асосига қурилганлиги, чуқур ва пухта ўйланган сиёсатнинг самараси эканлиги, асосий қонунимиз бугунги кунда барчамиз учун мўътабар ижтимоий-ҳуқуқий қадриятга айланганлиги, Конституция халқни улуғвор вазифаларни ҳал этишга сафарбар этувчи куч, унинг тинч ва осойишта ҳаётининг ҳуқуқий замини сифатида намоён бўлаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конситуцияси Олий юридик кучга эга қонун сифатида давлатимиз қиёфасини, унинг ижтимоий-иқтисодий негизини, бошқарувнинг демократик принципларини, жамият тараққиётининг устивор соҳаларини белгилаб берганлиги, шу сабабли Конституцияни мустаққиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга ошираётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланиши тушунтириб ўтилди.
Конституциянинг ҳар бир қоидасини жамиятда умумий барқарорликни таъминлаш ва мамлакат тараққиётини кафолатлаш нуқтаи назаридан талқин этиш мумкин. Мустақиллигимизнинг илк давридан то ҳозирги кунгача юртимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ҳукм сураётгани кўп жиҳатдан асосий қонунимизнинг ҳаётимизга изчил татбиқ этилаётгани билан бевосита боғлиқдир. Бугун биз Ўзбекистон Конституцияси инсон учун яратилди, у инсон манфаатлари, жамият тараққиёти учун хизмат қилмоқда дейишга тўла ҳақлимиз.
Учрашувда сўзга чиққанлар, асосий Қонунимиз қабул қилинишигача бўлган даврни ёдга олиб, бошдан кечирган қийинчиликларни айтиб ўтдилар. Ёшларнинг чиқишларида ҳам юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ёш авлоднинг таълим-тарбияси, уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга йўналтирилган ишлар ҳақида сўз юритдилар.
Тадбир якунида институтнинг бир гуруҳ ўқитувчи ходимларига ва талабаларига вилоят адлия бошқармаси ва институтнинг эсдалик совғалари топширилди.