Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Ислоҳотлар билимдони


1.jpgЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ва Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи ҳамкорлигида “Ислоҳотлар билимдони” кўрик танлови ўтказилди.

1.jpgУнда 4 та жамоа, жумладан, коллежнинг 1-босқич талабаларидан иборат “Фракция”, 2-босқич талабаларидан иборат “Фемида”, 3-босқич талабаларидан иборат “Сенаторлар” ҳамда “Ёш тадбиркорлар” жамоалари 3 та шарт асосида беллашдилар. Танлов ўқувчиларнинг амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги билимларини намойиш этиш имконини берди. Муросасиз ўтган беллашувларда коллежнинг 3-босқич талабаларидан иборат “Ёш тадбиркорлар” жамоаси 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди.

Танлов якунида ғолиб жамоага ва иштирокчи жамоаларга вилоят адлия бошқармаси ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгашининг диплом, “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.