Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

23

Фермерларга яратилаётган имкониятлар


Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Янгиобод тумани ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасида фермерлик ҳаракатининг ҳуқуқий асослари ва фермер хўжаликларига берилаётган имкониятлар” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги, тумандаги фермерлар, таъминотчи-тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, хусусан, ерларнинг чинакам эгалари – омилкор, уста деҳқонларга узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши фермер хўжаликларини шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим омил эканлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги шартномалар тузилиши ва бажарилишида адлия органларининг ўрни ва роли, фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштиришнинг моҳияти, фермер хўжаликларига кредит маблағлари ажратилишининг ўзига хос хусусиятлари, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштиришга доир агротехник тадбирлар, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда фермерлар кенгашининг роли, солиқ қонунчилигида фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар одамларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги ҳамда турмуш фаровонлигини юксалтириш имконини бераётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Президентимиз раҳнамолигида фермер хўжаликлари фаолиятига оид мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги, 
уларга кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилаётганлиги уларнинг эркин ва самарали ишлашида муҳим аҳамият касб этаётганлиги, 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлганлиги тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.