Янгиликлар
24
Меҳнат муносабатлари эътиборда
Тадбирда туман (шахар) кенгаши раислари, турли ташкилот, корхона ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда 2015 йилда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2016 йилнинг устивор вазифалари, 2015 йилда жамоа шартномалари ва келишувларининг ижроси ахволи, иш билан таъминлаш, иш ҳақи ва меҳнат муҳофазаси масалаларида ижтимоий ҳимояни янада кучайтириш йўллари муҳокама қилинди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ҳақи ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш борасида банк тизими олдида турган вазифалар, нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат руйхатидан ўтказиш,
ННТларнинг ҳисоботларни топшириш муддатлари ҳамда тартиблари хусусида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тадбирда вилоятда жорий йилда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси, унинг туман (шаҳар) Кенгашлари ва ташкилот, корхона ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан меҳнатга оид муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида амалга оширилган ишлар, келгуси йилда мақсад қилиб қўйилган вазифалар ҳамда режалар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.